Ўзбекистон
17.06.2023
1 260

ОТМларга қабул 20 июндан бошланишм ҳақида хабар берилганди. Бугун қабул бошланишига уч кун қолганига қарамай ҳамон қабул квоталари эълон қилинмаганини ёзади, ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев. "Менга қизиқ томони, жорий йилда илк марта контракт квоталарини ОТМларнинг ўзи эълон қилади, Президент тасдиқламайди. Президент қарори билан фақат давлат бюджети доирасидаги квоталар тасдиқланади. Унда нега шу пайтгача ҳеч бўлмаса контракт квоталари очиқланмаяпти? Ёки ҳар доимгидек бу ҳам чала мустақиллик кўринишидаги тартибми? Яъни қоғозда ОТМлар мустақил ўзи эълон қилади, амалда эса токи юқоридан рухсат берилмагунча бирортаси квотани ўзи тасдиқлай олмайди", — дейилади унинг хабарида. Маълумот учун, Президент қарори билан давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан кейин Давлат қабул комиссияси тиллар кесимида квотани қайта тақсимлаши керак бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди
2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Қатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади
Шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро алмашинувлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёв Қозоғистон парламенти мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди
Учрашуада келишувларни бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилган.