currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚамоқдаги отадан алимент қандай ундирилади?

Қамоқдаги отадан алимент қандай ундирилади?

Ўзбекистон

calendar

25.04.2023

eye

1 703

Қамоқдаги отадан алимент қандай ундирилади?

Набираларим учун уч йилдан бери алимент ололмаяпмиз. Ундириб бериши учун МИБга мурожаат қилгандик, собиқ куёвим қамалганини билдик. Энди Алиментни қандай ундирамиз? Қаерга мурожаат қилайлик?  Алиментдан қарзи бор ота ҳибсга олинган ёки у тергов остида бўлса, давлат ижрочиси асосан, ундирувни жазони ўтаётган қарздорнинг иш ҳақига қаратиш чораларини кўради. Жазони ижро этиш колонияларида, тарбия колонияларида ва қамоқхоналарда жазони ўтаётган шахслардан шахслардан ундирув Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган тартибда бутун иш ҳақидан амалга оширилади. Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати суд томонидан МИБга юборилгандан сўнг давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, қарздорга, шунингдек, ҳужжати ижро этилиши лозим бўлган суд ёки бошқа органга юборилади. Демак, ҳар қандай ҳолатда ундирувчи алимент ундириш масаласида Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимига мурожаат қилиши лозим. Агар алимент тўловчи ота озодликдан маҳрум қилинса, давлат ижрочиси алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини тегишли тартибда алимент ундириш чораларини кўриш учун жазони ижро этиш муассасасига юборади. Алимент тўловчи озодликдан маҳрум этилса, унинг ўрнига алиментни ота-онасидан ундиришга йўл қўйилмайди. Амалдаги қонунчилигимизда бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти алоҳида кўрсатилган. Унга кўра, ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин. Бошқа ҳолатларда бобо ва бувидан таъминот олишга йўл қўйилмайди. Агар алимент тўловчи озодликдан маҳрум этилса ва унинг алимент қарздорлиги мавжуд бўлса, мавжуд алимент қарздорлиги қарздорнинг кўчмас мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Жамшид ШАРОПОВ жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: