Life Style
26.03.2026
2 072

Демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида инсон ҳуқуқлари, айниқса, оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш устувор аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ва у жамият ҳамда давлат муҳофазасида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган. Соғлом оилани шакллантиришнинг ҳуқуқий асоси эса, энг аввало, никоҳ тузиш тартиби ва унинг қонуний шартларига риоя қилиш билан бевосита боғлиқдир.
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади. Бироқ, қонунчиликда жамият манфаатларини кўзлаб, келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш ва ахлоқий меъёрларни сақлаш мақсадида никоҳ тузишга йўл қўйилмайдиган муайян ҳолатлар белгиланган. Никоҳ шартномасини тузишга монелик қиладиган ҳолатлар ногиронлиги бўлган болалар дунёга келишини олдини олишга хизмат қилади. бу эса, авлодларнинг соғлом истиқболли бўлишини кафолатлайди.
Никоҳ тузишга:
— лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
— насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
— лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.