currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай ҳолатларда жазони нисбатан енгилроқ жазога алмаштириш мумкин?

Қандай ҳолатларда жазони нисбатан енгилроқ жазога алмаштириш мумкин?

#NoComment

calendar

23.12.2025

eye

102

Қандай ҳолатларда жазони нисбатан енгилроқ жазога алмаштириш мумкин?

Жазони енгилроғи билан алмаштириш – инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳуқуқий институт бўлиб, у маҳкумларни тузалиш йўлига рағбатлантириш ва уларнинг ижтимоий реабилитациясини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон қонунчилигида бу жараён турли ҳуқуқий механизмлар орқали жумладан, шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, афв этиш, амниция ва жазони ўташ шароитларини юмшатиш билан тартибга солинади.

Жиноят кодексининг 74-моддасида Озодликдан маҳрум этилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкин дея белгилаб қўйилган. Жазони енгилроғига алмаштириш жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Булар:

◾️ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини;

◾️ оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини;

◾️ ўта оғир жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин.

Худди шу кодекснинг 73-моддасида бу ҳуқуқдан кимлар фойдалана олмаслиги ҳақида белгилаб қўйилган.

Жазо муддатидан олдин шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсларга бундай ҳуқуқ берилмайди.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклатиши мумкин:

◾️ ишга ёки ўқишга жойлашиш;

◾️ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгарганлиги ҳақида унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органга хабар бериш;

◾️ муайян жойларга бормаслик;

◾️алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташ;

◾️Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик.

Aгар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни ўталмаган жазо муддати давомида бажармаса, суд унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташи ҳақидаги масалани кўриб чиқади.

Улашиш:

Бошқалар

5-декабр 2025, 05:11
431

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
395

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


8-декабр 2025, 05:42
340

Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.


6-декабр 2025, 04:48
321

Промпт муҳандислиги. Сунъий интеллектга тўғри промпт ёзиш кетма-кетлиги

Промптлар – сунъий интеллектга йўналиш бериш учун биргаликда ишлайдиган бир нечта асосий қисмлардан ташкил топган.