currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёда 14 яшар қизнинг 7 ой давомида жинсий алоқа қилишга мажбурлангани айтилган ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди

Қашқадарёда 14 яшар қизнинг 7 ой давомида жинсий алоқа қилишга мажбурлангани айтилган ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди

Ўзбекистон

calendar

26.11.2023

eye

675

Қашқадарёда 14 яшар қизнинг 7 ой давомида жинсий алоқа қилишга мажбурлангани айтилган ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди© Фото: hudud24.uz

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани айтилган ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий ахборот берди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганишлар олиб борилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, истиқомат қилувчи вояга етмаган Т.Ч. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж.нинг қарамоғида эканлиги, онаси Х.С. 2023 йил январь ойида Россия Федерациясига ишлаш учун кетганлиги ва бугунги кунгача яшаш манзилига қайтиб келмаганлиги аниқланган.

Вояга етмаган Т.Ч.нинг тоғаси Х.М. томонидан қилинган мурожаатга асосан, 2023 йилнинг май ойидан Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишларига киришилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Китоб тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан психолог ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ бугунги кунда вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уни бартараф этиш чоралари юзасидан “Ижтимоий иш” очилиб, ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: