currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёлик мактаб директорлари АҚШда малака оширишлари мумкин

Қашқадарёлик мактаб директорлари АҚШда малака оширишлари мумкин

Ўзбекистон

calendar

15.04.2024

eye

965

Қашқадарёлик мактаб директорлари АҚШда малака оширишлари мумкин© Фото: hudud24.uz

Қарши шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ташкилоти ҳамкорлигида The Educational Leadership Development Program (таълимда етакчилик кўникмаларини ривожлантириш дастури) доирасида тақдимот намойиш этилди.

Дастур АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва АҚШнинг George Mason университети ҳамкорлигида халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Мазкур дастурнинг мақсади Ўзбекистондаги мактабларни бошқариш соҳасидаги раҳбарлик ислоҳотларини илгари суришни мақсад қилади. Икки йиллик дастур мақсадли касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этиш орқали раҳбарлар ва таълим ходимларининг касбий салоҳиятини, жумладан, таълим соҳасида етакчилик кўникмаларини оширишга қаратилади.

Унга кўра, қашқадарёлик мактаб раҳбарлари АҚШда малака ошириш имкониятига эга бўлди.

Улашиш: