currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди

Қашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон

calendar

03.10.2023

eye

1 679

Қашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди

Маълумки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади. Шу сабабли, судьялар одил судловни амалга оширишда юқоридаги принципларга асосланиши қонун устувор давлат қуришда муҳим аҳамият касб этади. “Эзгу ният” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасида (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) Ғузор тумани ДСИ бошлиғи С.Б.нинг 21.02.2023 йилдаги буйруғига асосан ноқонуний текширув ўтказилган. Шундан сўнг, тадбиркор солиқ органи ходимларига қонуний чора кўришни сўраб Бизнес-омбудсман девони Қашқадарё вилояти шўъбасига мурожаат қилган. Вилоят шўъбаси томонидан тадбиркорлик субъектида ноқонуний текшириш ташаббуси билан чиққан Ғузор тумани ДСИ бошлиғи С.Б. маъмурий жавобгарликка тортилган. Гарчи, иш ҳужжатларида Ғузор тумани ДСИ бошлиғи С.Б.нинг айбдор эканлигини тасдиқловчи рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд бўлсада, ЖИБ Ғузор тумани судининг 2023 йил 03 августдаги қарори билан вилоят шўъбасининг С.Б.га нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги қарори асоссиз бекор қилинди. Мазкур суд қарори юзасидан вилоят шўъбаси томонидан Қашқадарё вилояти судига апеллция шикояти киритилди. Қашқадарё вилояти судининг 22.09.2023 йилдаги қарори билан биринчи инстанция судининг қарори тўлиқ бекор қилиниб, Ғузор тумани ДСИ бошлиғи С.Б.нинг жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Бизнес-омбудсман девони Қашқадарё вилояти шўъбаси етакчи инспектори И.С.Сайитов

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: