Ўзбекистон
05.09.2023
1 331

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор Нурбек Эргашев чекка ҳудуд аҳолиси фарзандлари учун ҳомийлик асосида мактаб қуриб берди. “Мактаб биноси “Султон тех” корхонаси ҳомийлигида қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди. Шунингдек, синфхоналар жиҳозланиб 44-сонли янги мактаб деб эътироф этилди”, — дея таъкидлайди ҳокимлик ахборот хизмати котиби Аҳрор Содиқов. Тадбиркор ҳомийлигида ушбу мактаб ўқувчилари учун мини стадион қуриш ишлари давом этмоқда. “Президентимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар биз тадбиркорларнинг даромадимиз кўпайиб, шундай ҳомийликлар қилишимизга замин яратмоқда. Тадбиркор сифатида бундан кейин ҳам ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаб, туман, вилоят ва республика миқёсида йирик лойиҳаларни амалга оширишда давом этамиз”, — дейди тадбиркор.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?
Мактаб мавсуми яқин: Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берилди
Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.
Мактабни тўлиқ тамомламаган 5 мингдан зиёд фуқаронинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланди
Уларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган.
1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб
Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.