Ўзбекистон
12.10.2023
1 411

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти перинатал марказида янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқлар ерда ётганлиги акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан тезкор ўрганилган. Аниқланишича, хабарда таъкидланган маълумотлар асоссиз. 2023 йил 11 октябрь куни вилоят перинатал марказида 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл мавжуд бўлган. 200 ўринга эга бўлган мазкур марказда шу куни суратда акс этган ҳолат асло кузатилмаган (суратнинг қачон ва қаерда олингани бўйича қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда). Аёллар ва чақалоқларнинг бирон нафари ҳам ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган. Ҳомиладор ва туққан аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмаган. “Маълумотда қайд этилган Бухоро вилоятидан тайинланган раҳбар тўғрисидаги ахборот ҳам умуман нотўғри. Бугунги кунда Марказга шу муассасада 20 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Шодиев Бобоназар раҳбарлик қилмоқда”, дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.