Ўзбекистон
06.07.2023
1 369

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ушбу мақсад учун 2030 йилга қадар 50 миллион доллар йўналтириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ҳар йили 200 нафар ёш олимлар, кейинчалик олийгоҳларга қайтиб дарс бериш шарти билан, хорижий илмий ташкилотларда диссертация ёқлашга жўнатилади. Бундан ташқари профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси 25 фоизга қисқартирилади ва уларнинг илмий фаолият билан шуғулланиши учун қўшимча шароитлар яратилади. Бунда уларнинг иш ҳақи камайтирилмайди. Ўз йўналиши бўйича халқаро тан олинган касбий сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга қўшимча устамалар белгиланади. Шунингдек, бундай сертификати бор амалиётчиларга дарс бериш учун магистрлик дипломи талаб этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.