currencies image

12 924,92 UZS

13,09

usd

currencies image

14 620,67 UZS

52,33

eur

currencies image

159,94 UZS

1,21

ru



АсосийЯнгиликларҲимоя ордери қанча вақт ҳимоя қилади, зўравонлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳимоя ордери қанча вақт ҳимоя қилади, зўравонлик учун қандай жавобгарлик бор?

Содда талқин

calendar

20.11.2023

eye

1 029

Ҳимоя ордери қанча вақт ҳимоя қилади, зўравонлик учун қандай жавобгарлик бор?© Фото: hudud24.uz

Оилавий (маиший) зўравонлик қатъий тақиқланади. Хотинининг таълим олишига, саломатлигига, ишлаши ва мулкий ҳуқуқларига тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. “Hudud24.uz” нашри мазкур жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради. 1. Жабрланувчилар кимлар? Қуйидаги шахслар оилавий зўравонлик жабрланувчиси ҳисобланади: - хотини (эри); - собиқ хотини (собиқ эри); - бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахс; - умумий фарзандга эга бўлган шахс. 2. Оилавий зўравонлик учун жавобгарлик қандай? Юқоридаги шахсларнинг мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек уларнинг соғлиғи ёмонлашувига олиб келган тарзда шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, агарда жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса: - БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима солишга ёки 10 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Ҳудди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик тортилади. Бунда: БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўм) миқдорда жарима ёки 160 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 3. Хотинини дўппослаганлик учун қандай жазо бор? Нафақат хотинини (эрини) балки собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш: - БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Ушбу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса: БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (6 млн 600 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўм) миқдорда жарима ёки 160 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Бундан ташқари, оилавий зўравонлик жабрланувчисининг соғлиғи бузилишининг даражасидан келиб чиқиб жавобгарлик оғирлашиб бораверади. Батафсил ушбу ҳаволада https://lex.uz/docs/111453#6438717 4. Хотин-қизлар зўравонликдан қандай ҳимояланиши мумкин? Ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилади. Уни олишга қуйидагилар асос бўлади: - тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати; - жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, ОАВ ёки ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар; - тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши; - давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар. 5. Ҳимоя ордери қанча вақт ҳимоя қила олади? Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Агарда мазкур даврда хавф бартараф этилмаган бўлса, унинг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра 1 йилгача муддатга суд томонидан узайтирилиши мумкин. Шунингдек, ҳимоя ордери талабларини бажармаслик БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (330 минг сўмдан 990 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Лобар Розимова, Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: