currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларҲиндистон шахматчилари Абдусатторовдан қўрқадиган бўлиб қолди – эксперт шарҳи

Ҳиндистон шахматчилари Абдусатторовдан қўрқадиган бўлиб қолди – эксперт шарҳи

Ўзбекистон

calendar

26.01.2023

eye

805

Ҳиндистон шахматчилари Абдусатторовдан қўрқадиган бўлиб қолди – эксперт шарҳи

Mаsters гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess – 2023 мусобақасида ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. У рақибини баъзан чалғитиб, баъзан дадил юришлар билан чўчитиб, қийин вазиятларга тушириб қўймоқда. “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев Абдусатторовнинг Винцент Кеймер билан кечган баҳси, Синдоров имкониятлари, mаsters ва chellenger гуруҳида кимлар ўйнаши, турнирдан кутилаётган катта натижалар ҳақида hudud24.uz га ўз фикрларини билдирди: Mаsters ва Chellengers – дунёнинг энг кучлилари ва улар сафига қўшилишга яқин турганлар – Tata Steel Chess – 2023 мусобақаси 85-марта ўтказиляпти. “Tata” компанияси ҳомийлик қилаётган мазкур ўйинга 500 минг АҚШ доллари атрофида мукофот жамғармаси ташкил қилинган. Мусобақа рейтинг бўйича дунёнинг энг зўр 14 та шахматчисини жамлаган. Mаsters гуруҳида ҳақиқий мастерлар, дунёнинг энг кучли шахматчилари ўйнайди. Chellengersда эса ушбу мастерлар қаторига қўшилиши мумкин бўлган шахматчилар, мамалакатнинг иккинчи рақамли шахматчилари, даъвогарлар алоҳида кураш олиб боради. Ўзи сhelleng дегани текшириш деган маънони билдиради. Яъни бу кучлилар сафига қўшила оладими кўрамиз, дегани. Шу ўйинда ғолиб чиққанлар mаsters гуруҳига қўшилади. Нодирбек Абдусатторов ҳозирда mаsters гуруҳида, Жавоҳир Синдоров сhellengersда дона суряпти.

Ҳиндистон шахматчилари Абдусатторовдан қўрқадиган бўлиб қолди

– Нодирбекнинг имкониятларини жуда юқори баҳолайман. Охирги пайтлар, кўряпмиз, шахматчимиз катта ютуқларга эришди: Ченнай олимпиадасида чемпион бўлди. Терма жамоа билан биргаликда жаҳон чемпионатида кумуш медаль олишди, Туркияда бўлиб ўтган мусобақаларда ғалаба қозонда, охирги нуфузли мусобақаларда Абдусаттров зўр ўйнаяпти. Рапидда Карелсонни ютгандаёқ жаҳонда шов-шув бўлиб кетди. Бутун Россия, бутун Ҳиндистон Абдусатторовдан қўрқадиган бўлиб қолди. Абдусатторов дунё шахмат рейтингида тезлик билан ўсиб бораётган шахматчи ҳисобланади. Дунёнинг кучли ўнталигига мана энди қўшилади. Бугун Дин Лиженни ютса, 27 январда Аниш Гирини ютса бўлди, унинг асосий таъқибчиси шу. Энг яхши имконият Абдусаттаровда.

Синдоровга сабр етишмаяпти

Жавоҳир шахмат партиясининг ўртасида ва эндшпилда – якуний қисмида янгиликлар қилишга ҳаракат қиляпти. Тўғри, бу унинг ривожланишига туртки бўлади, аммо унда бир оз сабр етишмаяпти, жуда шошиляпти. Ғалабага 3-4 дақиқа қолганда таваккал қиляпти, ваҳоланки, озгина сабр қилса рақиб мағлубиятини тан оларди. Иккита партияда битта ғалабани мағлубиятга айлантириб қўйди, битта ғалабани дуранггга айлантирди. 1 ярим очко йўқотди. Лекин бу бизни хурсанд қилиши керак, сабаби бу унинг кучи кўплигидан далолат. Агар бугун ғалаба қозонса гуруҳда пешқадамга айланади. Иккала шахматчимиз ҳам ғалаба имкониятига эга.

Абдусатторов ва Кеймер: ўйин ҳақида мулоҳазалар

– Нодирбекнинг хатоси битта пиёдани қўйдию, ўша пиёдани кейинчалик қўриқлай оламан деб ўйлади. Бундай ҳолатлар ўйинда камдан-кам бўлади. У вазиятни тезда ўнглаб оламан деб ўйлади, аммо ўйинни охиригача шу пиёдани ҳимоя қилиш билан банд бўлиб қолди, яъни ҳужумни ўйлаш ўрнига ҳимояни ўйлашга мажбур бўлиб қолди. Рақибдан битта пиёда ютиб олгандан кейин, тезкорлик билан орқага қайтиб ўша устунлигини қайтариб ололмади. Шундан кейин Кеймер икки уч марта жиддий хатоларга йўл қўйди — биринчи ғалабани ўтказиб юборди, H йўлакчасига ўтиб кетиб, иккинчи хатога йўл қўйди. Бундан Нодирбек усталик билан фойдаланди. Дунё гроссмейстерлари Кеймер 2-3 марта ғалабани қўлдан бой берди, аммо Абдусатторовга қойил: рақибини адаштириб, баъзи вазиятларда қўрқмасдан юриб чўчитиб, шу ҳолатга келтириб қўйди, дейишмоқда. Нидерландияда шахмат бўйича Tata Steel Chess – 2023 мусобақаси давом этмоқда. Мусобақанинг 25 январь кунги ўйинларида Mаsters босқичида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов хитойлик Лирен Динг билан дуранг ўйнади ва 7 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Chellengers гуруҳи ғолиблиги учун курашаётган Жавоҳир Синдоров эса 10-турда нидерландиялик Эрвин Лъамига қарши дона сурди ва муроса кўчасини танлади. Ушбу натижадан кейин Жавоҳир очколари сонини 6,5 очкога етказди, у турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Бугун турнирда дам олиш куни, ўйинлар ўтказилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
779

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
722

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
634

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: