Ўзбекистон
02.09.2023
1 238

Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (ЖМИ) университети ҳудудида мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов ва университет ректори, профессор Нажма Ахтар ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда профессор Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига юқори баҳо бериб, унинг “Китоб ул-ҳинд” асари Ҳиндистон ҳақида ёзилган илк ноёб илмий асарлардан бири эканини таъкидлаган. Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди
Мамлакатда шу пайтгача энг юқори ҳарорат 2016 йилнинг май ойида қайд этилган.
Ўзбекистонда ҳиндистонликлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.
Ҳиндистонга операция учун борган ўзбекистонликнинг пуллар ўғирлаб кетилди
Вазият Ўзбекистон элчихонаси томонидан назоратга олинган.
Ҳиндистон-Непал чегарасида содир бўлган зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди
АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмология маркази эса 6,4 балл деб баҳолаган.