currencies image

12 581,97 UZS

84,22

usd

currencies image

14 698,26 UZS

39,65

eur

currencies image

157,75 UZS

0,96

ru



АсосийЯнгиликларХизмат турар жойларини бериш ва улардан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари

Хизмат турар жойларини бериш ва улардан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари

Ҳуқуқ

calendar

15.08.2025

eye

41

Хизмат турар жойларини бериш ва улардан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари

Хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар хизмат турар жойлари деб ҳисобланади.

Сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган, меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган шахсларга, ҳарбий хизматчиларнинг айрим тоифаларига, шунингдек қонунчиликда белгиланган рўйхатдаги бошқа шахсларга бериладиган турар жойлар ҳам хизмат турар жойларига киритилиши мумкин.

Хизмат турар жойларидан фойдаланиш

Хизмат турар жойларидан фойдаланиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Хизмат турар жойи ижара шартномаси шу турар жой мулкдори ёки у вакил қилган орган билан иш, хизмат вақтида ундан фойдаланиш учун топширилаётган шахс ўртасида тузилади.

Хизмат турар жойи ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади.

Хизмат турар жойи ижара шартномаси меҳнат, хизмат муносабатлари тугатилиши билан бир вақтда бекор бўлади.

Агар меҳнат, хизмат муносабатлари тикланса, хизмат турар жойини ижарага олувчи хизмат турар жойи ижара шартномаси муддати тугагандан кейин ҳам ижара шартномасини қайта тиклашда имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қолади.

Бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан кўчириш

Бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан қуйидагилар кўчириладилар:

— I ва II гуруҳ ногиронлари;

— 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;

— ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

— ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

— тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

— хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;

— эгаллаб турган лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;

— ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

— ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;

— хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;

— вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 379

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 092

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
945

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
901

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.