currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲовлининг ярмини бошқа кишининг номига расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар зарур ва қанча пул сарфланади?

Ҳовлининг ярмини бошқа кишининг номига расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар зарур ва қанча пул сарфланади?

Ўзбекистон

calendar

09.08.2021

eye

846

Ҳовлининг ярмини бошқа кишининг номига расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар зарур ва қанча пул сарфланади?

— Уй-жой кимга тегишли бўлса, сотувчи ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва уйнинг кадастр ҳужжатларини олиб нотариал идорага мурожаат этади. Нотариус  “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ариза киритади. Бунда ушбу сотилаётган уйнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги бор ёки йўқлиги, давлат солиқ идорасидан қарздорлиги текширилади, уй-жойнинг сотилаётган қисмининг таснифи, ушбу уй-жойда доимий ёки вақтинча рўйхатда турувчилар ҳақидаги маълумотлар олинади. Агар сотилаётган уйнинг қисми бўйича ҳеч қандай қарздорлик чиқмаса бу ҳолатда нотариусга сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу уй-жой қонуний никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, сотиб олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Ушбу нотариал харакатни амалга ошириш учун тўловлар нотариус автоматлаштирилган ахборот тизими оркали инвойс шаклида чиқарилади. Ушбу тўловлар белгиланган банк кассалари орқали, Clik, Payme, Paynetлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда тўланадиган сумма — турмуш ўртоғининг розилик аризаси учун 12 250 сўм давлат божи, 24 500 сўм оғзаки ҳуқуқий хизмат учун жами 36 750 сўм тўланади. Уй-жой қисми олди-сотди шартномаси учун эса сотилаётган уй-жой қисмининг умумий майдони 100 кв.метргача бўлса давлат божи Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари учун 245 000 сўм, бошқа аҳоли яшаш пунктлари учун эса 122 500сўм, 100 кв.метрдан 200 кв.метргача бўлса 490 000 сўм ёки 245 000 сўм, 200 кв.метр ва ундан ортиқ бўлганда 735 000 сўм ёки 367 500 сўм давлат божи, 24 500 сўм герб йиғими, 134 750 сўм ҳуқуқий хизмат учун тўловлар амалга оширилиши мумкин. Қўшимча бошқа ҳуқуқий хизмат учун ҳам тўловлар ундирилиши мумкин. Саволга Балиқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилшодахон Қобулова жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: