currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқ Тиббиёт ходимига тайинланган ноқонуний маъмурий жарима бекор қилинди

Ҳуқуқ Тиббиёт ходимига тайинланган ноқонуний маъмурий жарима бекор қилинди

Ўзбекистон

calendar

05.12.2022

eye

910

Ҳуқуқ Тиббиёт ходимига тайинланган ноқонуний маъмурий жарима бекор қилинди

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бунда Президентимизнинг 2021-йил 29-июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қарор билан тасдиқланган “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисида”ги Низомда юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топиш учун асос ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган. Бироқ айрим раҳбарлар Президент қарори ижросини таъминлаш ўрнига, ўзбошимчалик билан буйруқ, шартнома ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг Марказ билан келишмасдан имзолаётганликлари аниқланмоқда. Мана шундай ҳолатларга йўл қўяётганлар орасида Марҳамат туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи У. Тошмирзаев ҳам бор. Гап шундаки, Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси оналик ва болаликни мухофаза қилиш ишлари бўйича бошлиқ ўринбоси М.Мирзалиев туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, СЕО ва ЖСБ ходимлари томонидан ноқонуний равишда текширув ўтказилиб, комплекс раҳбарига нисбатан жарима жазоси қўлланилганлигини маълум қилган. Ўрганиш давомида, ҳақиқатан ҳам У.Тошмирзаевнинг 2022-йилнинг 18-октябрдаги буйруғи билан 18-22-октябр кунлари туман туғруқ комплексида ялпи текшириш ўтказилганлиги, бироқ буйруқни юридик хизмат кўрсатиш маркази билан келишилмаган ҳолда қабул қилганлиги аниқланган. Бундан ташқари мазкур буйруқ асосида ишчи гуруҳ томонидан текшириш якуни бўйича санитария талаблари бузилганлиги юзасидан далолатнома тузилганлиги ва туғруқ комплекси раҳбари Н.Каримовага нисбатан 2022-йил 25-октябр куни БҲМнинг 5 баробари миқдорида маъмурий жарима қўллаш ҳақида қарор чиқарилганлиги маълум бўлди. Ўрганиш якунларига кўра, туман адлия бўлими томонидан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармасига қонунга зид маъмурий қарорни бекор қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди. Тақдимнома асосида буйруқ бекор қилиниб, Н. Каримованинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Сардорбек Ҳамроев, Марҳамат туман адлия бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: