currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХусусий боғчада 5 ой ишлаб декретга чиқиш мумкинми?

Хусусий боғчада 5 ой ишлаб декретга чиқиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

23.06.2026

eye

37

Хусусий боғчада 5 ой ишлаб декретга чиқиш мумкинми?

Савол: Мен хусусий боғчада 5 ой ишладим  декретга чиқсам маблағ ажратадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан аёлларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача ойлик иш ҳақининг камида 75 фоизи миқдорида нафақа тўланиши шарт. Ушбу нафақа меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тайинланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорининг 28-бандига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш учун ходим томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилиши зарур.

Шу билан бирга, ушбу қарорнинг 35-бандида ходимнинг иш стажига қараб нафақа миқдори белгиланади:

- иш стажи 12 ойгача бўлганда – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

-  иш стажи 12 ойдан ортиқ бўлганда – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи тўланади.

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-сентабрдаги 515-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга асосан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича давлат ижтимоий суғуртаси фақат охирги 6 ой давомида узлуксиз меҳнат қилган аёлларга тўланади.

Агар аёл охирги 6 ой ичида узлуксиз иш стажига эга бўлмаса ёки иш фаолияти расман расмийлаштирилмаган бўлса, унга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинланмайди.

Шундай қилиб, агар Сизнинг иш стажингиз 6 ойгача бўлса ёки узлуксиз ишламаган бўлсангиз, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанингизда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга эмассиз.

 

Улашиш: