Ўзбекистон
28.07.2023
1 358

Ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш ишлари муносабати билан кўп сонли дарахт ва буталарнинг кесилиши ҳақида хабар тарқалди. Қисқа вақт ичида мазкур хабар кенг жамоатчиликнинг танқид ва эътирозларига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти расмий муносабат билдирди. Келтирилишича, жорий йилнинг 6 июль куни Бухоро вилояти ҳокимлиги А-380 автомобиль йўлининг 150-228 км узунликдаги «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини тасдиқлаш учун Экология вазирлигига юборган. Лойиҳада 31 371 та дарахт ва буталарни яқин атрофдаги бўш жойларга кўчириб ўтказиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, жорий йилнинг 7 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 4Р-100 “Манғузор-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов” автомобиль йўлининг 128-174 км ва 4Р-105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг 5-70 км қисмларини реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан 21 803 дона дарахтни белгиланган тартибда кўчириб ўтказишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Қайд этилишича, вазирликка бир ҳафта муддатда дарахтларни атроф-муҳитга зарар етказмасдан кўчириш бўйича Ҳукумат комиссиясига хулоса бериш ва тегишли таклифлар киритиш топширилган. Таъкидлашича, бир қатор нашрларда (“...52 минг дарахт кесиш кўрсатмаси”, “Аномал иссиқда 70 мингга яқин дарахт кесилиши”, “Абдуҳакимовга 53 174 туп дарахтни ўлдиришга хулоса бериш топширилган”) дея нотўғри талқин қилинган. “Ҳужжатда дарахтларни кесиш ҳақида бирорта ҳам сўз, шунингдек, бундай иссиқ мавсумда яшил майдонлар билан бирон бир чора кўриш бўйича кўрсатмалар йўқ”,- дейилади хабарда. Шунингдек, вазирлик юқоридаги мурожаатларга жавобан ўсимлик дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилиши, шунингдек, республика бўйлаб кузатилаётган чанг-тўзон таъсирини камайтиришда ушбу дарахт ва буталарнинг ўрни муҳим эканлигини эслатган ҳолда рад жавобини берган. Ҳокимликларга юборилган расмий жавоблардан сўнг Бухоро вилоятидан қурилиш компанияси вакиллари вазирликка ташриф буюриб, дарахт ва буталарга зарар етказмаган ҳолда лойиҳага ўзгартиришлар киритишлари ҳақида маълумот беришган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент метросида ёнғин чиққани ростми? Тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни йўқ қилиш ва ноқонуний қурилишга оид ҳолатлар бўйича жиноят иши очилди
Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станциясидаги (“Дендропарк”) ер майдонларида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Тошкентдаги мактаб ўқитувчилари бир йилдан бери асоссиз текширувлар бўлаётганини айтиб, мурожаат билан чиқди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 160-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари видеомурожаат эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Президент маслаҳатчиси бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида дарахт кўчатлари экилди
“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.