currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларҚозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Содда талқин

calendar

26.05.2024

eye

1 481

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди.

Келтирилишича, сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

"Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз", дейилади хабарда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: