Содда талқин
26.03.2026
83

Бугунги кунда, кўчмас мулк билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласи долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кўчмас мулк жисмоний ва юридик шахсларнинг энг муҳим моддий активларидан бири бўлиб, унинг дахлсизлигини таъминлаш ва фуқаролик муомаласидаги ҳуқуқий хавфсизлигини кафолатлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конститутсийаси ва Фуқаролик кодексида мулк ҳуқуқи инсоннинг ажралмас ҳуқуқлари қаторида эътироф этилган.
Бироқ, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши ёки бекор бўлиши фақатгина тарафлар ўртасидаги битим билан эмас, балки ушбу ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан юридик кучга киради.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш — бу давлат томонидан муайян шахснинг ушбу мулкка бўлган ҳуқуқини тан олиши ва тасдиқлашини ифодаловчи ягона ҳуқуқий ҳужжатдир. Рўйхатдан ўтказиш институти нафақат мулкдорнинг ҳуқуқларини учинчи шахсларнинг ноқонуний тажовузларидан ҳимоя қилади, балки кўчмас мулк бозорида шаффофликни таъминлаш, низоларнинг олдини олиш ва солиққа тортиш базасини шакллантиришда стратегик аҳамият касб этади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш борасидаги ислоҳотлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш тартибини ҳам тубдан ўзгартирди. Хусусан, кадастр тизимининг такомиллаштирилиши, электрон платформалар орқали битимларни расмийлаштириш ва "ягона дарча" тамойилининг жорий этилиши натижасида бюрократик тўсиқлар сезиларли даражада камайди.
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар тарафларнинг кўчмас мулкни сотиш шартномасини бажариши уларнинг учинчи шахслар билан муносабатларини ўзгартириши учун асос бўлмайди.
Агар тарафлардан бири кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатдан ўтказишдан бўйин товласа, бошқа тарафнинг талабига биноан суд мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз равишда бўйин товлаётган тараф бошқа тарафнинг рўйхатдан ўтказиш кечикканлиги туфайли кўрган зарарини қоплаши шарт.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ижро интизоми бўйича сертификат олиш тартибини биласизми?
Низомга мувофиқ, ижро интизоми учун масъул ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўташи шарт.