Ўзбекистон
08.07.2023
1 466

Жорий йилнинг июнь ойида Қўқон шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Данғара тумани, Чағали қишлоғида Т.Б. ва А.А.лар бир гуруҳ бўлиб 11 минг АҚШ доллар эвазига 1 кг гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Гиёҳвандлик воситаси эса далилий ашё тариқасида олинган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қайд этиш мумкин, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Мавзуга доир: Бухорода кўп миқдорда “Марихуана” сотаётган оғуфуруш ушланди
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.