Ўзбекистон
04.12.2022
1 069

– Яшаб турган уйимизга кадастр қилинмаган. Кадастрга учрашсам, қўшниларимнинг розилиги кераклигини айтишди. Чап томондаги қўшним имзо қўйиб берди. Ўнг томондагиси рози бўлмаяпти. Бу вазиятда қандай йўл тутишим мумкин? Исми сир тутилди Анвар Хамроев, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси: — Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда тасдиқланишининг юридик ҳужжатидир. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Миллий географик ахборот тизимини ва давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасига кўра, кадастр объектига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, объектнинг кадастр йиғмажилди, кадастр харитаси (плани), кадастр китоби, кадастр объектларининг ҳолати ҳақидаги ҳисобот кадастр ҳужжатларининг асосий турларидир. Кадастр китоби кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланиб, у кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлари ва баҳоси ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”га кўра бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ва Франция ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Ҳужжатлар молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини қамраб олган.
Қайси ҳужжатлар асосида дориларни қўллашга рухсат берилади?
Ўзбекистонда Измир шартномаси ратификация қилинди
Апостиль нима?