Ўзбекистон
07.08.2023
1 291

Энергетика вазирлиги қуёш панелларини давлат ташкилотлари, касалхона ва мактаблар, хусусий биноларга ўрнатиш монополияга айланиб қолгани ҳақида танқидий мақола юзасидан расмий муносабат берди. Қайд этилишича, мақолада билдирилган воқеалар аноним шахслар номидан баён этилган бўлиб, фактлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Айтилишича, Ўзбекистонда кичик қувватли қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш давлат томонидан эмас, тадбиркорлик субъектлари (хусусий корхоналар) тарафидан амалга оширилади. Бугунги кунда республикада қуёш фотоэлектр тизимларини ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи 100 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Улар мамлакатдаги қайсидир катта компаниялар билан боғланмаган, бири-биридан мустақил, рақобатга киришган ҳолда фаолият юритади. Хориждан қуёш фотоэлектр тизимларини тўғридан-тўғри харид қилиш, мамлакат ҳудудига олиб кириш, харидорларга етказиб ҳамда ўрнатиб бериш, шунингдек, уларга сервис хизматлари кўрсатишда ҳам ҳеч бир тадбиркорлик субъектига чеклов қўйилмаган. Яъни аҳоли вакиллари, тадбиркорлар ўзлари истаган тадбиркорлик субъекти билан шартнома имзолаб, ўз ҳудудига қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиши мумкин. Бунда ҳеч қандай мажбурлашларга ва харид қилишда қийинчиликлар туғдирадиган (қиммат нарх, фоизларни ошириш каби) ҳолатларга мутлақо йўл қўйилмайди. Келтирилишича, 2023 йилда “Яшил энергия” МЧЖ томонидан ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари эҳтиёжлари учун умумий қуввати 10 МВтлик қуёш фотоэлектр станцияларини харид қилиш, ўрнатиш ва уларга техник хизматларни кўрсатиш бўйича “Sun High Tech” (2 МВт), “Eleve Fast Service” (2 МВт), “Humo Solar” (2 МВт), “Ogma Projects” (2 МВт), “Ўзбекенерготаъмир” (2 МВт) компаниялари билан жами 93 млрд сўм (8,08 млн доллар) қийматда шартномалар имзоланган. Шунингдек, қуёш панелларини харид қилиш бўйича “Tongwei Solar (Hefei) Co., Ltd” ва улар учун On-Grid инверторларини харид қилиш бўйича “Huawei International Co. Ltd” компаниялари билан умумий қуввати 300 МВтга тенг қуёш панеллари ва инверторлари етказиб келиниши бўйича шартномалар имзоланган. Таъкидланишича, агар жорий йил бошида 1 кВт қувватга тенг қуёш панелини ўрнатиш нархи 11,5 млн сўмга тўғри келган бўлса, бу рақам бугунги кунда 8,5 млн сўмдан иборат бўляпти.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент метросида ёнғин чиққани ростми? Тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Тошкентдаги мактаб ўқитувчилари бир йилдан бери асоссиз текширувлар бўлаётганини айтиб, мурожаат билан чиқди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 160-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари видеомурожаат эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Намангандаги ҳолат бўйича ҳеч ким интервью бермаслиги ҳақида топшириқ бўлгани ростми? ССВ расмий ахборот берди
Ижтимоий тармоқларда журналистлар саволларига “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” мазмунидаги жавоб акс этган видеолавҳа тарқалди.
Бир ой ичида қиймати 46 млрд 229 миллион сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилинган
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.