Ўзбекистон
19.09.2023
1 104

Ливияда сув тошқинидан жабр кўрган шаҳар аҳолиси ҳокимиятнинг ҳаракатсизлигидан ғазабланиб, норозилик ҳаракатини олиб боришяпти. Улкан сув тошқинидан кейин Ливиянинг Дерна шаҳри аҳолиси бош масжидда намойиш ўтказди. Улар парламентни минглаб одамларнинг ўлимидан сўнг ҳам ҳеч қандай чора кўрмаганликда айбламоқда. Улар палата спикери истеъфога чиқишини ва кўп йиллик тўқнашувлардан сўнг мамлакатни бирлаштиришни талаб қилишган. БМТ сиклон қурбонлари сонини 11,300 дан 4,000 гача эканлигини қайд этганидан сўнг Дерна аҳолиси ўз ғазабини кўчаларга чиқиб, намойиш этди. Талофат оқибатида яна 9 минг киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Дерна шаҳар мери вафот этганлар сони 20 минг эканини эълон қилиши эса кескин танқидга учради. Aйни пайтда, Ливияда “Даниел” сиклони вақтида иккита тўғоннинг ишдан чиқиши сабаб юзага келган офатдан жабр кўрганлар учун дунёнинг турли бурчакларидан инсонпарварлик ёрдами келаяпти. Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, расмийлар табиий офатга қарши дастлабки икки кун ичида секин ва масъулиятсизлик билан жавоб берган. Бу биринчи навбатда Ливияда ўн йилдан ортиқ давом этаётган ҳокимият учун кураш ва мамлакатнинг икки лагерга бўлиниши билан боғлиқ.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Жанубий Кореяда кучли ёмғир ва сув тошқини 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Намангандаги сел тошқинида 2 аёл ҳалок бўлди
Аёллар ёмғирдан қочиб, сел тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб ўтиришган. Шу вақтда 40-50м3 сел келиб, қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб уларни олиб кетган.
Грузиядаги митингларга сабаб бўлган мунозарали қонун лойиҳаси парламентдан қайтариб олинди
Фуқароларнинг норозилигига сабаб қонун, уларнинг фикрича, «Грузиянинг Европа интеграцияси»га тўсқинлик қилмоқда. АҚШнинг маҳаллий элчихонасининг айтишича, қонун «Кремлдан илҳомланган». «Грузия орзуси» партияси Кремль билан ҳаддан ташқари дўстона муносабатда бўлиб, сўнгги йилларда мамлакатни авторитаризм сари етаклагани айтилади.