Ўзбекистон
06.07.2023
1 257

Александр Лукашенко хорижий журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин ҳозирда Беларус ҳудудида эмаслиги айтди. Журналистлар Лукашенкодан “Вагнер” жангчилари ҳозир қаерда жойлашгани ҳақида сўрашди. Аммо Лукашенко вагнерчилар мамлакат ҳудудида бор ёки йўқлигига ойдинлик киритмаган. “Мен жуда жиддий жангчилар деб ҳисоблайдиган “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари ҳозир ўз лагерларида. Яъни, фронтдан чиқарилганидан кейин юборилган доимий лагерларида. Улар даволаниш, тикланиш ва ротация каби табиий жараёнларни амалга оширишмоқда. Бахмут учун жанглардан кейин улар ўша лагерга юборилган. Пригожин эса Петербургда. Балки бугун тонгда у Москвага боргандир, балки яна бошқа жойга. Аммо у ҳозирда Беларус ҳудудида эмас”, – деган Лукашенко. Қайд этиш мумкин, Пригожин 23 июнь куни амалга оширилган ҳарбий исёндан кейин айнан Лукашенко билан музокара ўтказган ва қўшинларини ортга қайтарганди. Ўша музокаралардан кейин Россия ҳукумати Пригожин устидан очилган жиноий ишни бекор қилган ва унга ўз армияси билан бирга Беларусга кетишга имкон берилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Танзила Норбоева ва Беларус президенти Лукашенко учрашуви бўлиб ўтди
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалардаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Пригожиннинг жасади Твердаги ўликхонада таниб олинди
Асосий белги бармоқнинг йўқлиги дейилмоқда.
Пригожин ҳалок бўлдими? Бу ҳақда нималар маълум? Сўнгги маълумотлар
Бу шахс чиндан ҳам ҳалок бўлдими? Унинг ўлими уюштирилганми? Самолёт бортида балки унинг қиёфадошларидан бири бўлгандир? Дунё ОАВсида ҳозир шу каби муҳокамалар, прогнозлар авж олди.
Пригожиннинг қуролли исёндан кейин Путин билан учрашгани айтилди
ОАВларда Евгений Пригожиннинг Путин билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув 29 июнь куни бўлиб ўтганини тасдиқлади.