currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларМактаб ўқитувчиларига дарс соатларини тақсимлаш: 5 муҳим саволга жавоб

Мактаб ўқитувчиларига дарс соатларини тақсимлаш: 5 муҳим саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

04.08.2023

eye

12 610

Мактаб ўқитувчиларига дарс соатларини тақсимлаш: 5 муҳим саволга жавоб

Дарс соатларини ким тақсимлайди? Йиллик дарс соати чегараси қанча? Кимлар устунликка эга? Декретдан қайтганларга неча соат дарс берилади? Қуйидаги мақолада шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб берилган. 1. Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қайси мезонлар асосида тақсимланади? Мактабларда дарс соатлари педагогик кенгаши томонидан ҳар йили 15 сентябргача ўқитувчиларнинг қуйидаги кўрсаткичларига кўра кетма-кетлик асосида тақсимланади: – халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; – ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари; – чет тили ва STEAM фанларидан халқаро сертификатга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори); – TOP-1000 университетларни битирган ўқитувчилар; – асосий олимпиадаларнинг республика ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; – ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика ғолиблари; – республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар; – олий малака тоифасига эга ўқитувчилар; – 1-малака тоифасига эга ўқитувчилар; асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман ғолибларининг ўқитувчилари; 2-малака тоифага эга ўқитувчилар; – педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар; – ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар; – олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; – қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар; – ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари; – педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар; – олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар; – олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари. Мазкур рўйхат бўйича юқори ўринда турган ўқитувчилар дарс соатларини олишда устунликка эга бўлади. 2. Дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкинми? Ҳа, мумкин. Дарс соатларини қайта тақсимлаш педагогик кенгаш томонидан амалга оширилади. 3. Кўрсаткичи юқори ўқитувчининг дарс соатини бошқа ўқитувчига берса бўладими? Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорларини бериш тавсия этилади. Максимал дарс соати олиш имкониятига эга ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин. 4. Ўқитувчилар кўрсаткичи тенг бўлганда дарс соати қандай тақсимланади? Ўқитувчида юқоридаги кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устувори инобатга олинади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади. 5. “Декрет”дан қайтганларга неча соат дарс берилади? Ўқитувчиларга йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланмайди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлиги асосида тақсимланади. Дилмурод Ражабоев “Hudud24.uz” колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
777

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
720

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
633

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
16-апрел 2024, 12:30
4 551

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.

cover image
27-март 2024, 10:26
973

Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди

Кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.

cover image
13-декабр 2023, 15:00
997

Инглиз тили: 2 минг соат қоидаси

Нега ёш болага тил ўргатишда эҳтиёт бўлиш шарт? Ўзбекистонда элитар таълим қандай бўлиши керак, сифатли таълимни биз берсагу, ҳузурини чет давлатлар кўрса-чи? Бизда ишламасдан ҳам пул оладиган устозлар кўпми, хориждаги зиёли ватандошларнинг Ўзбекистонга қанчалик фойдаси тегяпти, IELTS ҳақидаги рекламалар сафсатами? Шу ва шу каби саволларга жавоблар Шаҳноза Соатованинг "Қачонгача" подкастида 7 та тилни билса-да, Андижонда ўқитувчилик қилаётган Искандар Саттибоев билан суҳбатда янграйди.

cover image
10-сентябр 2023, 05:50
1 265

Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади

Уларининг халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.