Ўзбекистон
14.04.2024
1 632

Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар – Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони, БАА делегациялари иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирлар кун тартибига 2023 йил 19 июлда Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг биринчи саммити доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқиш, шунингдек, сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сармоявий, экология, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш киради.
Шунингдек, иштирокчилар 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатларининг навбатдаги Саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашади.
Тадбирда Қўшма баёнот қабул қилиниши ҳам режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.