currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларМажбурий улуш олиш ҳуқуқига кимлар эга?

Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига кимлар эга?

Ҳуқуқ

calendar

02.04.2025

eye

912

Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига кимлар эга?

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 1142-моддасига асосан, меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига қуйидаги шахслар эга:

1. Мерос қолдирувчининг вояга етмаган болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари);

2. Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари);

3. Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини);

4. Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз ота-онаси (шу жумладан уни фарзандликка олганлар).

Юқорида санаб ўтилган шахслар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.

Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр бирон-бир асос бўйича меросдан оладиган ҳамма нарса, шу жумладан оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг қиймати ҳам мажбурий улушга қўшилади.

Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр учун васиятномада белгиланган ҳар қандай чеклашлар ва шартлар унга тегадиган мероснинг мажбурий улушдан ортиқча қисмига нисбатангина ҳақиқийдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 05-сонли қарорига кўра, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўрлар, мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги ворислар мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга эмас.

 

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 299

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 269

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 082

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
889

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.