Ҳуқуқ
17.09.2024
311
Ходим асосий ва қўшимча йиллик меҳнат таътилларини бир ҳафтадан бир неча қисмларга бўлиб олмоқчи. Иш берувчи ходимга ушбу таътилларни қисмларга бўлиб беришга мажбурми?
Меҳнат кодексининг 231-моддасига кўра ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Шу сабабли иш берувчи ходимга асосий ва қўшимча таътилларни қисмларга бўлиб беришга мажбур эмас, чунки Меҳнат кодексининг 231-моддасида меҳнат таътили келишувга кўра қисмларга бўлиш мумкинлиги белгиланган, яъни бу иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади, мажбурияти эмас.
Агар иш берувчи ходимга ҳар йилги таътилини қисмларга бўлиб беришга рози бўлса, меҳнат таътили қисмларининг ҳеч бўлмаганда бир қисми, яъни қайси қисми бўлишидан қатъий назар (биринчи, иккинчи ёки учинчи қисми) ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.