Ўзбекистон
12.06.2023
6 871

Мерос деганда биринчи бўлиб меросхўрга ўтадиган мол-мулк, пул маблағлари тушунилади. Аммо мерос қолирувчининг қарзлари бўлса-чи, уни ким тўлайди? Бунда уч хил ҳолат мавжуд: 1. Меросхўрлар қарз борлигидан хабардор бўлганда... Агар қарз кўп миқдорда бўлмаса, меросхўр уни тўлаши керак. Меросхўр мерос қолдирувчидан олинган мол-мулк миқдоридагина қарзни қайтаради. Яъни, мисол учун, агар қолдирилган мол-мулк қиймати 100 млн сўм бўлса, унда васият қилувчининг қарзлари учун ушбу суммадан кўп пул тўланмайди. 2. Меросхўрлар қарз ҳақида билган, лекин қарзни тўлашга имкони бўлмаганда... Бундай ҳолда кўпинча меросдан воз кечилади, қарз уларга мажбурият бўлиб ўтмайди. Аммо шундай истисно ҳолатлар ҳам бўладики, масалан, суд вафот этган қарздорнинг фарзандларидан биридан (фарзанди унинг хонадонида яшаган, коммунал тўловларни тўлаган, таъмирлаган ва ҳ.к.) унинг кредит қарзини ундиради, гарчи у мерос гувоҳномасини олиш учун ариза бермаган бўлса ҳам. 3. Меросхўрлар қарз мавжудлиги ҳақида билмаган, қарздорлик бўйича маълумотлар улар мерос гувоҳномасини олгандан кейин келганда... Бу ҳолатда меросхўр, агар ўз маблағлари етмаса, мерос мулкининг бир қисмини ёки тўлиғича сотиб, ўз улушига мос миқдорда қарздорнинг қарзини тўлаши керак бўлади. Ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар меросхўрга ўтмайди:
Муҳаббат Худойбердиева, Гулистон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.