Ҳуқуқ
18.11.2025
35

Давлат ижрочиси мол-мулкни сақлашга топширишда мол-мулкни тасарруф этишни тақиқлаш ва мазкур мол-мулкдан фойдаланиш юзасидан муайян чеклашларни белгилаш йўли билан сақлашнинг махсус режимини белгилайди.
Давлат ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи давлат ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз ушбу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас.
Хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни уни бузилишига ва (ёки) кейинчалик сотиб бўлмайдиган аҳволга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатда сақлашга қўйиш тақиқланади. Бу ҳолда давлат ижрочиси мол-мулкни зарур ҳолатда сақлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриши лозим.
Давлат ижрочиси хатланган ва сақлашга топширилган мол-мулкни ленталардан, шу жумладан ўзи ёпишувчи ленталардан фойдаланиб, қулфларни алмаштириб ва бошқа усуллар билан муҳрлаб қўйиш йўли билан бошқа шахслар томонидан фойдаланишни ва бошқача тарзда у билан муносабатда бўлишни чеклаб қўйилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ҳақли. Мол-мулкка унинг хатлашда турганлигини билдирувчи махсус маълумотлар, шунингдек фарқловчи белгилар қўйилишига йўл қўйилади.
Зарур ҳолларда давлат ижрочиси хона ва омборларни, шу жумладан уларга хатланган мол-мулк сақлаш учун жойлаштирилганда ёки давлат ижрочиси томонидан мазкур хоналар ва омборлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда муҳрлаб қўйишга ҳақли. Хона ва омборларни муҳрлаб қўйиш тўғрисида ёки улардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда давлат ижрочиси қарздорнинг ёки бошқа шахснинг ушбу хонадаги ва хатланмаган бошқа мол-мулкдан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олади.
Давлат ижрочиси ва бошқа шахслар хатланган мол-мулкка сақловчи иштирокида йўл қўйилиши мумкин. Хатланган мол-мулкка нисбатан ижро хатти-ҳаракатларини амалга ошириш пайтида, шу жумладан мол-мулкни кўздан кечириш, танишиш, баҳолаш ва олиб қўйиш вақтида сақловчининг иштирок этиши мумкин бўлмаган тақдирда мол-мулкка ва хонани очишга давлат ижрочисининг ва икки нафар гувоҳнинг иштирокида рухсат этилади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
Сақловчи, агар қарздор унинг ўзи ёки унинг оила аъзолари (қарздор юридик шахс бўлса, — унинг ходими) бўлмаса, сақлаганлиги учун тегишли ҳақ олади. Сақловчининг мол-мулкни сақлаш учун қилган зарур харажатлари ҳам мазкур мол-мулкдан фойдаланиш орқали амалда олган фойдаси чегириб ташланган ҳолда қопланади.
Қуйидаги зарарларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича хатланган автомототранспорт воситаларини ваколатли органларнинг ва ДЙҲХХ органларининг тўхташ жойларида, омборларида ва жарима майдончаларида сақлаганлик учун тўлов ундирилмайди:
— бюджет ташкилотларидан пул маблағларини ундириш ва алиментларни
— майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказганлик натижасида, боқувчининг вафоти натижасида етказилган.
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.