Ўзбекистон
26.12.2023
1 057

Қонунчиликка кўра, қуйидагилар:
– микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;
– нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;
– микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
– жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;
– микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
– жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.
Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;
– микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
– тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Кимларга кредит ва микроқарз берилмайди? Қарз юки бўйича 5 муҳим жиҳат
Банкка микроқарз олиш учун мурожаат қилдингиз, аммо банк сўралган пулни тўлиқ ёки умуман бермади. Аксарият ҳолатда қарз юкининг кўпайиб кетганлиги микроқарз беришни рад этишга сабаб бўлади. Қарз юки бўйича талаб илгари фақат микроқарзларга татбиқ этилган бўлса, эндиликда кредит учун ҳам қўлланилади. Хўш, қарз юкининг ўзи нима? Кишининг қарзи қанчадан ошиб кетса, унга микроқарз, кредит берилмайди? Қарз олувчининг ўртача ойлик тўлов ва даромадлари миқдори қандай аниқланади? Ушбу мақолада Hudud24.uz колумнисти Муроджон Нажмиддинов шу сингари масалалар хусусида сўз юритади.
Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади
Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Тошкентда 65 нафар фуқаронинг номига қарийб 1 млрд сўм миқроқарз олган фирибгарлар ушланди
МЧЖ раҳбари ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига миқроқарз олишган.