Ўзбекистон
15.08.2025
42
Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2021 йилдаги 271-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган.
Унга кўра, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки мустақил тарзда ЙИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЙИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда белгиланган тартибда сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Ариза берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришида ўз ихтиёрига асосан ID-карта ёки биометрик паспортдаги (фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспортидаги ҳам) бош бармоқ изи маълумотидан фойдаланишига рухсат берилади. Агар ариза берувчи ID-карта ёки биометрик паспорт (фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам) эга бўлмаса, ўзининг имзоси намунасини электрон тарзда (компьютер ёки мобил телефон орқали) тақдим этади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бўйича:
эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг расми (орқа ҳамда олд томони);
эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг расми (орқа ҳамда олд томони);
б) йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янгисини бериш бўйича:
эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва/ёки талонининг расми (орқа ҳамда олд томони) (мавжуд бўлса).
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун фақат сўровнома тўлдирилади.
Ариза берувчи йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги гувоҳнома олиш учун мурожаат қилганда унинг автомототранспорт воситасини бошқаришга бўлган ҳуқуқи мавжудлиги ёки бу ҳуқуқдан маҳрум этилмаганлиги Тизимда тасдиқлангандан сўнг унга шу вақтнинг ўзида тўлов инвойси тақдим этилади.
Агар ариза берувчининг йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар Тизимда аниқланмаганда ариза берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича Низом асосида ДЙҲХХ органларига умумий тартибда мурожаат қилади.
Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Қуйидагилар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, йўқолгани ўрнига янгисини беришни рад этиш учун асос бўлади:
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар Тизимда тасдиқланмаганлиги ёки ариза берувчининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги (йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янгисини бериш бўйича);
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;
илова қилишини лозим бўлган ҳужжатларнинг сўровномага илова қилинмаганлиги (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бўйича).
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, йўқолгани ўрнига янгисини беришни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
Ариза берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, йўқолгани ўрнига янгисини бериш рад этилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Қуйидагилар автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади:
а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
б) шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси;
г) транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
Автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.
Бунда бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, имтиҳон олиш комиссиясининг қарорига кўра “B” ёки “C” тоифадаги автотранспорт воситасида, “D” тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, фақат “D” тоифадаги автотранспорт воситасида амалий имтиҳонлар олинади.
Аҳмад Одилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.