Ўзбекистон
28.10.2021
1 101

Конференцияни Беларусь Республикаси миллий ҳуқуқий ахборот маркази раҳбари А.Мательский кириш сўзи билан очиб, конференция ишига муваффақият тилади. Шундан сўнг Беларусь Республикаси Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор О.Чуприс сўзга чиқиб, Беларусь Республикаси мисолида ҳуқуқ ва ахборот технологияларининг ўзаро таъсири мавзусида фикр билдирди. Шу билан бирга Беларусь Республикаси Олий суди раиси биринчи ўринбосари В.Калинкович умумюрисдикция йўналишидаги судларнинг ахборотлаштириш соҳасидаги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритди. Конференция иши секцияларда давом эттирилади. Секциялар “Ҳуқуқий ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат: ривожланишнинг истиқболлари”, “Одил судловни таъминлаш ва суд қарорларини ижро этишнинг долзарб масалаларида ахборотлаштиришнинг ўрни”, “Ҳуқуқий ахборот марказларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари”, “Юридик таълимда ахборот технологияларининг ўрни” мавзуларида бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.