currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларМўғулистон Президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

Мўғулистон Президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон

calendar

23.06.2024

eye

1 094

Мўғулистон Президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 23 июнь куни Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух рафиқаси Болорсетсег Лувсандорж ҳамроҳлигида мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Мўғулистон Президенти ва унинг турмуш ўртоғи ташриф дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: