Ўзбекистон
23.06.2024
1 317

Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги “Crocus City”да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинди.
Россиядан келган болалар таътилни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Анор”болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказади. Уларга ташкилотчилар томонидан спорт кийимлари ва зарур техник жиҳозлари совға тариқасида улашилган.
Россиялик болаларнинг 14 кунлик таътил пайтида яхши дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, улар турли спорт турнирларида, маҳорат дарсларида қатнашади, бу ерда уларга спорт усталари дарс беради. Расм чизиш, рақс, театр маҳорати, мусиқа, компьютер синфи, шунингдек кутубхона болалар ихтиёрида бўлади.
Болаларнинг мазмунли ҳордиқ олиши кун тартибидан сув спортлари фестивали, қизиқарли квестлар, комик эстафеталар, хорижий, маҳаллий фильмлар ва спектакллар намойишлари, шунингдек, видео-танлов ўтказиш ўрин олган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.