currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМундиалга чиққан Ўзбекистон қанча пул ишлаб олади? Рақамлар ҳайратлантиради

Мундиалга чиққан Ўзбекистон қанча пул ишлаб олади? Рақамлар ҳайратлантиради

Ўзбекистон

calendar

22.06.2026

eye

63

Мундиалга чиққан Ўзбекистон қанча пул ишлаб олади?  Рақамлар ҳайратлантиради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олди. Шу билан бирга, мамлакат футболи учун катта молиявий имкониятлар ҳам очилди — FIFA томонидан жамоага камида 10,5 миллион АҚШ доллари ажратилади.

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ҳар бир мамлакат федерациясига 9 миллион доллар иштирок мукофоти ва 1,5 миллион доллар тайёргарлик харажатлари учун берилади. Бу маблағлар Ўзбекистон футбол ассоциациясига мусобақадаги натижалардан қатъи назар кафолатланган ҳолда тақдим этилади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидан чиқиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритса, мукофот пули янада ортиши мумкин. FIFA тасдиқлаган тақсимотга кўра, 1/16 финалга чиққан жамоалар 11 миллион доллар, 1/8 финалга чиққанлар эса 15 миллион долларгача мукофот олади. Чорак финал иштирокчилари учун 19 миллион доллар, чемпион жамоа учун эса 50 миллион доллар ажратилган.

Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиши мамлакат футболи тарихидаги энг муҳим натижалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Терма жамоа йиллар давомида бир неча бор ҳал қилувчи босқичларгача етиб келган бўлса-да, аввал ҳеч қачон Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олмаган эди.

Мутахассислар фикрича, мазкур ютуқ нафақат спорт соҳаси, балки мамлакат имижи ва иқтисодиёти учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш Ўзбекистон футболининг халқаро майдондаги нуфузини ошириши, янги спонсорлар жалб қилиниши ва ёшлар ўртасида футболга қизиқишнинг кучайишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йирик мундиал бўлиб, унда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этади. Турнир АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Ўзбекистон эса мазкур мусобақада қатнашадиган мамлакатлар қаторига биринчи марта қўшилди.

Тошболтаев Турғунали,
“Адолат” МҲАМ ходими

Улашиш: