Ҳуқуқ
22.06.2026
41

Кўпчилик «муниципал мулк» тушунчасини эшитган бўлса-да, унинг мазмуни ва таркибига нималар киришини яхши билмайди. Фуқаролик кодексининг 215-моддасига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган мол-мулк муниципал мулк ҳисобланади.
Муниципал мулк таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди, коммунал хўжалик объектлари, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар киради. Шунингдек, халқ таълими, маданият ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа турдаги мол-мулклар ҳам муниципал мулк сифатида эътироф этилади.
Бундай мол-мулкни тасарруф этиш ваколати одатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлади.
Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, айнан ҳокимликлар ёки улар ваколат берган органлар ушбу мулкни бошқаради.
Қонунчилик муниципал мулкни юридик шахсларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйиш имкониятини ҳам назарда тутади. Масалан, мактаб, шифохона ёки коммунал корхона ўз фаолиятини амалга ошириши учун тегишли бино ва иншоотлар уларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилиши мумкин.
Муниципал мулкнинг шаклланиш манбалари ҳам аниқ белгиланган. У асосан маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа тушумлар эвазига ташкил этилади.
Шу билан бирга, айрим ҳолларда муниципал мулк объектлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва шартлар асосида хусусийлаштирилиши, яъни хусусий мулк қилиб берилиши ҳам мумкин.
Демак, муниципал мулк — бу маҳаллий аҳоли манфаатлари учун хизмат қиладиган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бошқариладиган мол-мулклар мажмуасидир. Уларнинг самарали бошқарилиши ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.