Ўзбекистон
14.08.2026
220

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ташаббуси билан Адлия вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Конференция нуфузли халқаро майдонга айланди. Унда Олий Мажлис палаталари вакиллари, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари билан бир қаторда Беларус, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Қирғизистон парламентлари аъзолари, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, эксперт ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуман доирасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон босиб ўтган тараққиёт йўли, амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, шунингдек, мамлакатимиз ривожининг истиқболдаги устувор йўналишлари муҳокама қилинмоқда.

35 йиллик Мустақиллик — улкан ўзгаришлар, янгиланиш ва янги тараққиёт марралари сари йўл.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.