Ўзбекистон
04.07.2023
1 601

Наманганда 1 500 йиллик тарихга эга ноёб тангалар топилди. Уларнинг ичида 475–600 йилларга мансуб Бақтрия ва IX асрга оид Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар мавжуд.
Ушбу нодир топилмалар 1 200 – 1 500 йиллик тарихга эга бўлишига қарамай, жуда яхши сақланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилшича, топилмалар ичида 475–600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари мавжуд.
Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги 3 асрда чиқарилган.
Унинг юза қисми - аверсига подшонинг сурати, орқа томони - реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.
Шунингдек, 9 асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш танглар ҳам араб ёзувидаги хатга эга. Яна бир танганинг аверсида эса араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.
Маълум қилинишича, айни пайтда олимлар томонидан тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалгани, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганилмоқда.

Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Намангандаги сел тошқинида 2 аёл ҳалок бўлди
Аёллар ёмғирдан қочиб, сел тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб ўтиришган. Шу вақтда 40-50м3 сел келиб, қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб уларни олиб кетган.
Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистонга чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очиш ҳамда депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси оширилиши таъкидланди.