Ўзбекистон
25.11.2023
1 095
© Фото: hudud24.uzНамангандаги юқумли касалликлар шифохонасида қизамиққа чалинган 235 нафар бола даволанмокда, дея хабар бермоқда Санэпидқўмита ахборот хизмати.
Келтирилишича, вилоятда қизамик касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида.
Шундан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 та даволанмокда, 5 шифо-ўрни захираси мавжуд, Бешкапа болалар сиҳатгохида 100 ўринда 2 ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмокда, 80 шифо-ўрни захираси мавжуд.
“Хозирги кунда, вилоятда жами 85 шифо-ўрни захираси бор, 285 та бемордан 61 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1-3 ёшдаги болалар. Бугунги кунда вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарлик миқдорда заҳираси яратилган”, – дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, вилоятга 9500 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси берилган бўлиб, жами 1936 нафар болалар эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан эмланган. Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси захираси мавжуд.
Шунингдек, 2023 йилнинг 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.