Ўзбекистон
07.07.2025
443
Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 384-сонли қарори қабул қилинди.
Президентимизнинг ПФ-88-сонли Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси сифатида тизимни ташкил этишнинг янги модели 2025 йил 1 июлдан бошлаб – муайян туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса – Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида жорий этилади.
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ва маҳалла тиббий пунктлари уларга бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик шахс мақомига эга оилавий поликлиникалар ва уларнинг филиалларига айлантирилади.
Оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва диагностика мутахассисларининг хизматлари, шунингдек стоматологик хизматлар – аутсорсинг асосида кўрсатилади, оилавий поликлиникалар зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланади.
Бунда аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, янги қоидаларга кўра тиббиёт бригадаси ва унга бириктирилган аҳоли ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган келишув тузилади. Ҳар бир тиббиёт бригадасига 3 минг киши бириктирилади, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин.
Қарорга кўра, 2030 йилга қадар 1 тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади.
Шу билан бирга, оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Декрет пули декретдан декретга уланса неча фоиз тўлаб берилади?
Декрет пули бу аёллар ҳомиладорлик ва туғруқ таътили вақтида оладиган нафақа пули.