Ўзбекистон
28.02.2023
1 138

Нигерияда президентлик учун сайловлар бўлиб ўтганига икки кун бўлди. Бу мамлакат тарихидаги энг оғир сайлов бўлгани айтиляпти. Ҳозирда миллионлаб нигерияликлар норози. Чунки, сайлов органи веб-сайтида натижаларнинг учдан бир қисмигина кўрсатилмоқда. 25 февраль куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнларида 87 миллион сайловчи иштирок этган. Сайловчиларни биометрик машиналар ёрдамида юз ва бармоқ изини аниқлаш технологиясидан фойдаланиб, текшириб ўтказишган. Кейин натижалар INEC веб-сайтига электрон тарзда юкланган. Аммо машиналарнинг нотўғри ишлаганлиги сабабли баъзи сайловчилар аккредитациядан тўғри ўтказилмайди, Мустақил Миллий Сайлов Комиссияси (INEC) эса баъзи ҳудудларда овоз беришни иккинчи кунга узайтиришга мажбур бўлади. Сайлов органи ҳозирда сиёсий партиялар томонидан танқид қилинмоқда, уларнинг айтишича, INEC томонидан тўпланган ва эълон қилинган натижалар алоҳида сайлов участкалари тақдим этган натижаларга мос келмаяпти. Шунга қарамай, Нигериядаги бу сайловга энг драматик ва кескин деган таърифлар бериляпти. Мамлакатда саккиз йил давом этган ишончсизлик ва ишсизлик ортиб бораётган бир пайтда кўпчиликни молиявий қийинчиликларга олиб келган икки турғунликдан сўнг ўз мамлакатининг келажагини аниқлашга интилаётган сайловчилар бутун жараённи фаоллаштирди. Бошқа томондан Нигерия сиёсати билан синоним деб айтиладиган эндемик коррупция туфайли овозлар сохталаштирилиши мумкин. Бу аҳоли орасида тарқалган энг катта хавотир. Нигериялик тажрибали сиёсий кузатувчилар муаммолар ҳалокатли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. INEC расмийлари ўз баёнотида натижаларнинг секин юклангани учун узр сўраган ва бу овоз беришнинг катта миқёси билан боғлиқлигини маълум қилган. Президентлик учун Лагос штатининг собиқ губернатори, ҳукмрон партия вакили Бола Тинубу, асосий мухолифатдаги НДП номзоди собиқ вице-президент Атику Абубакар ва кичикроқ Меҳнат партиясидан Анамбра штатининг собиқ губернатори Питер Обилар номзоди қўйилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бугун президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тугайди. Эртага “сукунат куни”
Ҳокимлик аҳоли норозилик билдирган қурилиш бўйича изоҳ берди
Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партияга 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловида иштирок этишга рухсат берилди
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партияга 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловида иштирок этишга рухсат берилди. 1 июнга қадар сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон президентлигига номзодни рўйхатга олишни сўраб ариза билан мурожаат этиши мумкин.