currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНикоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Ўзбекистон

calendar

30.10.2025

eye

738

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Кўпчилик “никоҳ шартномаси” деганда, бир-бирига ишонмайдиган жуфтликларни кўз олдига келтиради. Аслида эса бу тушунча бутунлай бошқача маънони англатади. Никоҳ шартномаси — бу эр-хотин ўзаро ишонч билан, келажакда ўртада тушунмовчилик чиқмаслиги учун олдиндан келишиб оладиган ҳужжатдир.

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас, балки эр-хотин ўртасидаги мол-мулк ва мажбуриятлар масаласини қонуний тартибда белгиловчи ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 29–36-моддаларида бу ҳужжатнинг барча тартиблари аниқ ёзиб қўйилган.

Одамлар оила қураётганда, албатта, катта орзулар билан, “бир умр бирга яшаймиз” деган ниятда бўлишади. Лекин ҳаётда турли ҳолатлар бўлади — кимдир иш бошлайди, кимдир қарз олади, кимдир мулк орттиради. Шунингдек, оилалар ўртасида ажримлар юз бериш ҳолатлари ҳам анчагина. Биргина 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда никоҳдан ажралиш ҳолатлари жами 23 300 тани ташкил қилган. Ана шундай пайтларда “бу кимники?” ёки “бунга ким ҳақдор?” деган саволлар чиқиб қолади. Шундай пайтда никоҳ шартномаси оилани сақлаб қолишда ёрдам берадиган, адолатни таъминлайдиган восита бўлиб хизмат қилади.

Никоҳ шартномаси қачон тузилади?

Никоҳ шартномаси никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида — яъни эр-хотин сифатида яшаётган даврда тузилиши мумкин. Агар шартнома никоҳдан олдин тузилса, у никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариус томонидан тасдиқланиши шарт.

Никоҳ шартномаси қандай муносабатларни тартибга солади?

Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг мавжуд мол-мулкига ҳамда никоҳ даврида орттириладиган мулкка нисбатан эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартибини белгилаб беради. Шунингдек, унда оила харажатларини ким ва қандай тартибда қоплаш, эр-хотиннинг бир-бирига моддий ёрдам кўрсатиш мажбурияти, даромадларда иштирок этиш улуши, ҳамда никоҳ бекор қилинганда (ажралиш ҳолатида) мулкнинг тақсимланиш тартиби аниқ кўрсатиб қўйилади.

Қисқача айтганда, никоҳ шартномаси — бу эр-хотиннинг ўзаро молиявий муносабатларини, мажбуриятларини ва жавобгарлик чегараларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжат, яъни уларнинг оилавий молиявий ҳаётини йўлга қўювчи қонуний “йўл харитаси” ҳисобланади.

 

Никоҳ шартномаси қандай муносабатларга тадбиқ қилинмайди?

Оила кодексининг 31-моддасига мувофиқ, никоҳ шартномаси фақат эр-хотин ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солиш учун мўлжалланган бўлиб, у шахсий ёки номулкий муносабатларга нисбатан қўлланилмайди.

Бошқача айтганда, никоҳ шартномасида турмуш ўртоқларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи, уларнинг оилавий ҳаёти ёки хулқ-атвори билан боғлиқ мажбуриятларни белгиловчи шартлар киритилиши мумкин эмас.

Шунингдек, никоҳ шартномаси орқали болаларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятларни, жумладан уларнинг тарбияси, таълими, яшаш жойи ёки ота-она билан мулоқот қилиш тартибини белгилашга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, у меҳнатга лаёқатсиз турмуш ўртоққа қонун билан берилган ҳуқуқларни чекловчи ёки уларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бекор қилувчи шартларни ҳам ўз ичига олмаслиги керак.

Шартнома тузмасликнинг оқибати

Агар никоҳ шартномаси бўлмаса, қонун бўйича эр-хотин орттирган барча мол-мулк умумий мулк ҳисобланади. Демак, ажралиш пайтида уларнинг ҳар бири ярим улушга даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда ким қанча ҳисса қўшгани исботланмаса, мулк тенг бўлинади.

Хулоса қилиб айтганда, никоҳ шартномаси — бу эр-хотиннинг мол-мулк, даромад ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, у шахсий, ахлоқий ёки оилавий муносабатларга аралашмайди.

 

С.Саид-Газиева,
Яшнобод туман ФҲДЁ бўлими мудираси

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
497

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
463

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
443

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
367

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.

Мавзуга доир янгиликлар: