Ўзбекистон
18.01.2024
1 428

“Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–20-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йилдан:
– ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайл алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади;
– темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади ҳамда кема аравачалари (ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус аравача) қўйилади;
2027 йил 1 январга қадар:
– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 1000 нафар шахсга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми;
– эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:
– юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
– юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.
Қарор билан Ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уларнинг саёҳат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
– 2024 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахслар учун Uzbekistan.travel ягона миллий туристик ахборот порталидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
– республиканинг ҳар бир ҳудудида ногиронлиги бўлган болалар учун миллий ҳунармандчилик терапияси фаолиятини ташкил этиш;
– авиа, темир йўл ҳамда автобус билетларини харид қилиш бўйича онлайн платформаларда эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун тактил ҳамда овозли функцияли дисплейларни жорий қилиш.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.