currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахсларни ҳимоялаш

Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоялаш

#NoComment

calendar

20.12.2025

eye

17

Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоялаш

Ногиронлик белгиси бўйича ҳар қандай камситиш тақиқланади.

Тенг имкониятларни таъминлаш ва ногиронлик белгисига кўра камситилишига йўл қўймаслик учун давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ҳамда хизматлардан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардан, соғлиқни сақлашдан, таълимдан, ишга жойлашишдан, шунингдек ахборотдан ва алоқа воситаларидан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

Давлат камситилишнинг барча шаклларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда ва самарали ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Давлат инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларидан фойдаланиш имкониятини беришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўради.

Ногиронлиги бўлган шахслар қонунчиликда назарда тутилган тартибда тажовузлардан ҳимоя қилиниш, ўз шахсий ҳаёти, оиласи, уй-жойи ёки хат-хабарлари дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга.

Давлат ногиронлиги бўлган шахснинг шахси, соғлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш чораларини кўради.

Айнан шу масалалар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида баён этилган.

Улашиш:

Бошқалар

5-декабр 2025, 05:11
444

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
417

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


8-декабр 2025, 05:42
359

Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.


6-декабр 2025, 04:48
339

Промпт муҳандислиги. Сунъий интеллектга тўғри промпт ёзиш кетма-кетлиги

Промптлар – сунъий интеллектга йўналиш бериш учун биргаликда ишлайдиган бир нечта асосий қисмлардан ташкил топган.