Суд очерклари
22.01.2026
382

Нотариусга боргандим, мендан паспортимни тақдим этишимни сўрашди. Паспортсиз ишингизни ҳал қилиб беролмаймиз дейишди. Шу тўғрими?
Йўқ, энди паспортсиз ҳам ишингиз битади. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 сентябрдаги “Нотариат институтини янада ривожлантириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–280-сон қарори билан нотариал хизматлар кўрсатишда бир қатор талаблар бекор қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистон фуқаролари учун паспорт ёки ID картанининг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинган. https://lex.uz/docs/7722035
Бунда фуқароларнинг шахси шахсни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали АКТдан фойдаланган ҳолда идентификация ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face ID) орқали верификация қилинади.
Шунингдек, нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган гербли бланкаларни унификация қилиш орқали ягона шаклдаги гербли бланка жорий этилади. Нотариал тарзда расмийлаштирилган барча ҳужжатлар нотариуснинг имзоси, муҳри ва/ёки QR код билан тасдиқланади.
Шу билан бирга, 2026 йил 1 мартдан бошлаб нотариуслар БҲМнинг 1 000 бараваригача (412 млн сўм) бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича ижро хатлари ёзиши мумкин:
— нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаблар;
— ундирувни гаровга қўйилган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги талаблар (ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда);
— ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадал ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаблар.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади. Кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотлар коммунал хизматлар ташкилотларининг электрон ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади ва маълумотлар базаларида янгиланади.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.