Ўзбекистон
19.12.2023
971

Сенатнинг навбатдаги мажлисида “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилишини, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга эса адвокатга гувоҳнома бериш муддати камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, қонун билан фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи, йиғим ёки бошқа тўловларни тўлаш учун тўлов ҳужжатларининг нусхаларини тақдим этиш талабини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шу билан бирга, юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш тартиби соддалаштирилмоқда.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш функциялари адлия органларидан Давлат хизматлари марказларига ўтказилмоқда. Бунда рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божлари миқдорлари ҳам камайтирилмоқда.
Бундан ташқари, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари, истеъмол, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳам Давлат хизматлари марказларига юклатилган.
Амалдаги қонунчиликка гербли гувоҳномаларда давлат герби ва QR-код (матрик штрихли код) тасвири мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб мустаҳкамлаб қўйилишини, жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни ҳисобга олиш тартиби жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур Қонунда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг давлат органи сифатидаги мақоми ҳам аниқ белгилаб қўйилган.Бундан ташқари, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришга мувофиқ, нодавлат архивлар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби соддалаштирилмоқда, лицензияни ёки қайта расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳаракатлар тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра, қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланмаган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга мувофиқ амалга ошириладиган бўлса, ўша ҳужжатни қайта расмийлаштириш тартиби соддалаштирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди
Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлисида Болалар омбудсманини сайлаш тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда шахсларнинг маълумотини сохталаштиришга нисбатан жазо кучайтирилади
Одамларнинг фотосуратлари, овозлари ва бошқа биометрик маълумотларини турли дастурлар ёрдамида сохталаштиришга нисбатан жазо кучайтирилмоқда.
Жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинади
Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган қонун Сенатда кўриб чиқилмоқда.
Президент фармонига кўра матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланади