currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОЧЛ. “Навбаҳор”да аламли дуранг, “Насаф” сўнгги дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди

ОЧЛ. “Навбаҳор”да аламли дуранг, “Насаф” сўнгги дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди

Ўзбекистон

calendar

18.09.2023

eye

959

ОЧЛ. “Навбаҳор”да аламли дуранг, “Насаф” сўнгги дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турини учта ўзбек клубидан иккитаси очко ишлаб олишга муваффақ бўлди. Олмалиқнинг АГМК жамоаси сафарда «Ал-Иттиҳод» меҳмони бўлди. Учрашув масаласи 1-бўлимда ҳал этилди. Иккинчи таймда эса дарвозалар ишғол этилмади. Жидда клуби 3 та тўп киритиб, ғалабани ўзиники қилди. Рақиблар сафида Ромариньо дубл қайд этди. Қаршининг «Насаф» клуби «Ал-Файсалий»га қарши баҳс олиб борди. Учрашув анча қизғин руҳда кечди. Дастлаб, 88-дақиқада Қарши клуби томонидан киритилган гол ҳакам томонидан ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди. Кейинчалик эса, сўнгги дақиқаларда қаршиликлар ажойиб ҳужум уюштирди ва Зафармурод Абдураҳматов ажойиб зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа «Насаф» 3 очкони қўлга киритди. Ўз навбатида, «Навбаҳор» Риёд шаҳрида «Ал Ҳилол»га етарлича қаршилик кўрсатди. Наманганликлар дастлабки таймда ҳисобдаги тенгликни ушлашга, иккинчи бўлимда эса гол уриб, олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлишди. Бироқ, ҳакам асосий вақтга 14 дақиқа қўшиб берди ва бу вақтда мезбонлар гол уриб, ҳисобни тенглаштиришди. Натижада, жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.   ОЧЛ, 1-тур 18 сентябрь, душанба «Ал-Иттиҳод» – АГМК 3:0 Голлар: 1:0 – 11 Камара, 2:0 – 15 Ромариньо, 3:0 – 42 Ромариньо (пенальти). «Ал-Файсалий» – «Насаф» 0:1 Гол: 0:1 — 90+7 Зафармурод Абдураҳматов. «Ал-Ҳилол» – «Навбаҳор» 1:1 Голлар: 0:1 — 52 Табатадзе, 1:1 — 90+11 Али Ал Булайҳи

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: