Ҳуқуқ
30.04.2025
433
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми мажлисида “Маъмурий судлар томонидан қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида” пленум қарори муҳокама қилинди.
Олий суд раиси Б.Исломов мазкур ҳужжат давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилганини қайд этди.
Судларга раҳбарий тушунтириш беришга қаратилган мазкур қарорда маъмурий судлар томонидан қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш масаласи қамраб олинган.
Пленум мажлисида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори Акбар Мусаев маъруза қилиб, иштирокчиларни Марказ фаолияти ҳамда Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz сайти) билан таништирди.
— Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган, деди Марказ директори А.Мусаев. — Lex.uz сайтида ўзбек (кирилл, лотин), рус, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги ҳужжатлар мавжуд. Бундан ташқари 56 тилга автоматик таржима қилиш имконияти яратилган.
Lex.uz сайтига ташриф буюрувчилар сони 1 млндан ортиқ, кўришлар сони 8 млнга яқин. Кўплаб таклифларга асосан интернетсиз офлайн версияси устида ҳам иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, ҳуқуқий тартибга солишдаги бўшлиқлар ва зиддиятларни аниқлаш мақсадида Олий суд билан ҳамкорликда Пленум қарорларининг Lex.uzдаги матнлари хатловдан ўтказилиб таҳлил қилинди, мавжуд техник ва таҳририй хатоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Мажлисда таъкидланганидек, маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўришнинг 4 та асоси кўрсатилган. Лекин бу бўйича аниқ тушунтиришлар йўқлиги сабабли кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда судларда турли хил амалиёт шаклланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган қарорда янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриб чиқишга тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, қонунчиликнинг такомиллашувидан келиб чиқиб, айрим пленум қарорлари матнларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Олий суд пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинди.
Судьялар, Бош прокурор, Конституциявий суд, Адвокатлар палатаси ва Судьялар ассоциацияси раислари, Омбудсман, Болалар омбудсмани ҳамда Судьялар олий кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, олимлар, журналистлар иштирок этган мажлис якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.